Халқаро валюта жамғармаси 2023 йил якунларига кўра Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишига баҳосини бироз яхшилади. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти 5,5 фоизга ошиши кутилмоқда. Худди шу кўрсаткич 2024 йил учун ҳам прогноз қилинмоқда.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш прогнозини 5 фоиздан 5,5 фоизга яхшилади. Банк иш ҳақи ва пенсиялар ошишига қарамай, аҳолининг реал даромадлари камайгани сабабли истеъмолнинг секинлашишига ишора қилмоқда. Инфляция кутилмалари эса МБ прогнозидан анча юқорилигича қолмоқда.
2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши, Жаҳон банки маълумотларига кўра, 5,7 фоизни ташкил этди. ЖБнинг 2023 йил учун мамлакат прогнози ўзгаришсиз қолди — 4,9 фоиз. Марказий Осиё учун савдо йўлларининг ўзгариши Украинадаги урушнинг салбий оқибатларини қисман юмшатиши мумкин, деб ҳисоблайди банк.
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини қайтадан кўриб чиқди ва уни 4,8 фоиздан 6,2 фоизга оширди. Иқтисодий фаолликнинг тикланишига ички инвестициялар, халқаро савдо ва пул ўтказмаларининг тикланиши сабаб бўлмоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 5,6% га ва 2020 йилда 6% га ўсишини прогноз қилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг